09:53 / 27.02.2018
21962

Неймарга ташхис қўйилди

«Пари Сен-Жермен»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати доирасида «Марсель»га қарши кечган ўйин охирида ўнг оёғини ерга қалтис ташлаши оқибатида тўпиғини қайириб олди. Парижликлар клуби расмий сайтида хабар берилишича, бунинг оқибатида футболчининг бешинчи панжа суягида ёриқ пайдо бўлган.

Ўз вақтида Марсело, Тони Кроос, Хаби Алонсо каби футболчилар ҳам шундай жароҳатлар олишган. Уларнинг тўлиқ тикланиши учун бир неча ҳафта талаб этилган, бу эса Неймар ЕЧЛ нимчорак финали доирасида «Реал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслигини англатади.

Аммо истисно ҳолат ҳам бўлганди, «Валенсия» яримҳимоячиси Гонсалу Гуэдеш худди шундай жароҳатдан кейин «Барселона»га қарши ўйинда 90 дақиқа давомида майдонда бўлган.

Неймар Франция кубогида «Марсель»га қарши ва чемпионатда «Труа»га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши расман маълум қилинди.

«ПСЖ» расмий сайтида жамоа ҳимоячиси Маркиньосга ҳам ташхис қўйилгани, у чап оёғидан олган жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши маълум қилинган.

Top