Спорт | 12:42 / 28.02.2018
38804
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 энг ғалати стадиони ишга туширилди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ЖЧ-2018 ўйинларини қабул қилувчи «Екатеринбург Арена» стадиони ишга туширилди, деб хабар беради ТАСС.

Айни пайтда иншоотда тест ўйинларини ўтказиш учун тайёргарлик бошланган. Улардан дастлабкиси 1 апрелга мўлжалланган.

«Екатеринбург Арена» дизайни қурилиш жараёнида бир неча марта ўзгартирилди. Якуний кўриниш эса ўзининг ғалатилиги билан ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарган эди. Гап шундаки, стадионнинг иккита трибунаси унинг ташқарисида барпо этилган ва том билан ёпилмаган.

Фото: TACC
Фото: TACC
Фото: TACC

ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳридаги 12та стадионда ўтказилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид