13:20 / 01.03.2018
109483
Реклама

Фарзандингиз муваффақияти учун витаминлар

Фарзанд саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш – бу, ҳойнаҳой, саводли ота-оналарнинг энг асосий вазифаларидан бири. Болаларда витаминлар танқислиги ўсишнинг жиддий кечикиши, ақлий ва/ёки жисмоний ривожланишда қолоқлик, шунингдек тез-тез шамоллашларга олиб келиши мумкин. Болага атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан тўлақонли ҳимояни таъминлаш, унинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлом улғайтириш, жисмоний ва ақлий юкламаларни уддалашда кўмаклашиш учун ота-оналар болани энг эрта ёшлигидан бошлаб озиқланиши, жисмоний, руҳий, ақлий ривожланиши ҳақида қайғуришлари керак.

Замонавий ҳаёт шароитлари фарзандларимизга, ҳатто фойдали таом истеъмолида ҳам, органик элементларни етарли миқдорда олиш имконини бермайди: масалан, сабзавотларни қовуриш, таркибдаги микронутриентларнинг 85% нинг бузилишига олиб келади, сабзавот ва меваларни етиштиришда ўғит ва чанглатгичларни қўллаш, ҳозирда шаҳарлик болаларга 100% табиий маҳсулотларни татиб кўриш имконини бермаяпти.

Фото: Пиковит®

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг фарзандларимиз жуда севадиган тезкор нонушталар, шунингдек бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришда кимёвий ширинлаштирувчилар ва синтетик ингридиентларга руъжу қўйиши бола рационидан ҳақиқатдан фойдали ва соғлом бўлган таомни босқичма босқич сиқиб чиқарилишига олиб келмоқда.

Бола организмининг уни ўраб турган атроф муҳит салбий омилларига юқори таъсирчанлигининг асосий сабаби, кўпгина биокимёвий жараёнларга жавоб берувчи витаминлар ва микроэлементларнинг етарли даражада тушмаслиги билан боғлиқ. Ўз навбатида, организм учун ўта муҳим бўлган микроэлементлар етишмовчилигига таъсир қилувчи сабаблар орасида алоҳида ўринни қуйидагилар эгаллайди:

·      Нотўғри овқатланиш ва сувнинг сифатсизлиги;

·      Бирон бир касаллик даври

·      Дори воситаларини қабул қилиш ёки қон йўқотиш туфайли муҳим органик бирикмаларнинг йўқотилишига олиб келувчи касалликлар;

·      Эндемик ҳудудда истиқомат қилиш (мисол учун, айрим ҳудудларда сув ва ер жуда кам миқдорда йод сақлайди, шу туфайли у озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида мавжуд эмас).

Пиковит® белгиси остида чиқариладиган препаратларни кўпчилик ота-оналар болалар учун энг яхши витаминлар деб ҳисоблайди. Бу ажабланарли эмас, зеро, улар барча хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилади, ёқимли таъмга эга, лекин энг асосийси – ривожланишнинг ҳар бир босқичида керакли бўлган фойдали микронутриентларни сақлайди

Фото: Пиковит®

 

·      Кичик ёшдаги болаларга поливитамин препаратларнинг таблетка ёки капсула шакллари тўғри келмайди, ёқимли таъм ва ҳидга эга бўлган сиропларни эса улар бажонидил қабул қилишади. Айнан шунинг учун, 1 ёшдан катта болалар учун Пиковит® суюқ шаклда ишлаб чиқарилади ва енгил мевали таъмга эга. Аммо ота-оналар ушбу препаратни нафақат қўллашдаги қулайлик учун, балки меъёрлаштирилган таркиб, шунингдек йўриқномага асосан қўллаш шарти билан ёш болаларга хавфсизлиги учун ҳам қадрлайдилар. 1 ёшдан катта болалар учун керакли бўлган, аммо эрта ёшда керагидан ортиқча истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тўққизта витаминнинг қатъий ҳисобланган дозаларини сақлаган Пиковит® Сироп бола организми саломатлиги ҳақида ўзгармас ғамхўрлик билан фармацевтлар томонидан яратилган.

 

Фото: Пиковит®

Бошланаётган жадал ўсиш суръатини ўзлаштириш учун, тўрт ёшга тўлган болалар организмга қувват бағишловчи витамин ва минералларни қабул қилишлари лозим. Ундан ташқари, бундай болалар рациони интеллектуал салоҳиятнинг яхшиланиши, диққатни жамлаш ва хотиранинг ривожланишига ёрдами берувчи фойдали витаминларни ўз ичига олиши керак. Пиковит® 4+ пастилкалари профилактика ёки терапевтик мақсадларда, 4 ёшдан катта болалар қабул қилиши учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, саломатликни таъминлаш учун зарур барча витаминлар мажмуаси, шунингдек суяк ва мушак тўқималарининг меъёрида ривожланишига кўмаклашувчи фосфор ва кальций сақлайди.

Фото: Пиковит®

Юқори юкламалар сабабли чақирилган стресс билан доимо тўқнашадиган 7 ёшдан катта болалар учун махсус тарзда КРКА компаниясининг мутахассислари Пиковит®Форте поливитамин комплекси ишлаб чиқишди, унинг таркиби В гуруҳ витаминларининг оширилган дозалари билан кучайтирилган. Препаратни қабул қилиш эслаб қолиш қобилиятини оширишга, организмнинг умумий ҳолатини, жумладан нерв ва иммун тизимларини яхшилашга кўмаклашади. Пиковит®Форте хотира ва диққатни яхшилаш учун болалар витаминлари орасида муносиб ўринни эгаллаб келмоқда! Препарат ёқимли мандарин таъмли сўриш учун таблеткалар кўринишида чиқарилади ва 7 ёшдан катта болалар учун 11 та алмашинмайдиган витаминларни сақлайди, шакар сақламайди.

Фото: Пиковит®

Пиковит – фарзандингиз муваффақияти учун витамин ва минераллар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг. 

Маҳсулот сертификатланган. Пиковит® сироп ва пастилкалари P-8-242 №002112, Пиковит® форте B-250-95 №16704    

Таркиби: витамин ва минераллар. Қўлланиши: витамин ва минералларга юқори эҳтиёж ҳолатларида. Тавсия қилинади: Пиковит® сироп 1 ёшдан, Пиковит® пастилкалар 4 ёшдан, Пиковит® форте 7 ёшдан.

Ишлаб чиқарувчи: КРКА, д.д., Ново место, Словения

Реклама ҳуқуқи асосида

Top