Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:54 / 01.03.2018
9681
1 дақиқада ўқилади
Россия Қозоғистонга Бойқўнғирдаги иккита учириш майдончасини беради
Фото: РИА Новости/Олег Урусов
Қозоғистон Россиядан Бойқўнғир космодромида «Зенит» ракеталари учун учириш майдончаларини май ойи охирига қадар бепул равишда олади.
Бу ҳақда «Известия» Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлигининг аэрокосмик қўмитаси раиси ўринбосари Галимжан Данбаевга асосан хабар бермоқда.
«Россия Федерациясидан «Зенит-М» космик ракета мажмуаси ер усти инфратузилмаси объектларини топшириш 2018 йилнинг май ойида якунланади», - дея айтиб ўтди у.
Россия ер усти космик инфратузилма объектларидан фойдаланиш марказида ушбу маълумот тасдиқланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш