Жаҳон | 12:44 / 02.03.2018
8369
1 дақиқада ўқилади

Канада АҚШга савдо бўйича таҳдид қилди

Христя Фриланд. Фото: AP

Канада ТИВ раҳбари Христя Фриланднинг маълум қилишича, Канада Америка ҳукумати пўлат ва алюминийга импорт божини жорий этмоқчи экани туфайли жавоб чораларини кўришга тайёр.

Бу ҳақда NBC Канада ташқи сиёсат идораси раҳбари баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Канада билан савдони АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаш керак эмас… Канаданинг пўлат ва алюминийдан бўлган маҳсулотига исталган чекловлар жорий этилса, мамлакат ўз савдо манфаатлари ҳамда ишчиларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини кўради», - дея кўрсатилган ҳужжат матнида.

Баёнотда таъкидланишича, Американинг чекловлари «ҳар икки давлат» ишчилари ва бизнесига зарар етказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ пўлат ва алюминий импортига бож жорий этаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид