Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги лойиҳалар билан танишмоқда
Жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Навоий вилояти ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев дастлаб Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Ўзбекистон Президенти ўтган йилнинг 28 мартида ҳам Навоий вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни ишлар билан танишган ва мазкур МЧЖни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ўтган йил март ойида Президентга тақдим қилинган эди.
ЎзА хабарига кўра, орадан ўтган вақт давомида биринчи босқичдаги ишлар бошланди. 90 кунда жўжа етиштиришга мўлжалланган паррандачилик комплексида эллик иш ўрни яратилди. Мажмуада жўжа 90 кун давомида парваришланиб, тухим берадиган товуқ ҳолида сотувга чиқарилади.
Шавкат Мирзиёев лойиҳа ташаббускори билан келажак режалари ҳақида суҳбатлашди. Маълум қилинганидек, 2019 йилда инкубация, тухум етиштириш комплексларини ишга тушириш мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга чиқарилади, 100 кишининг бандлиги таъминланади.
«Паррандачилик бўйича тизим яратилибди. Энди бу ерда тухум етиштириш ва уни экспортга чиқаришни йўлга қўйиш лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
10:17 / 19.12.2025
Навоийда ота ва ўғил ис газидан вафот этди
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
13:06 / 01.11.2025