Университетда ўқиган биринчи ўзбек қизи
Биринчи ўзбек кимёгар олимаси Зарифа Саидносирова университетда таҳсил олган илк ўзбек қизидир.
Бу ҳақда унинг ўзи шундай ёзган: “Мен математика, физика, кимёдан 5, 6, 7-синфларга дарс бера бошладим. Шу орада САГУга – Ўрта Осиё Давлат дорилфунинига ўқишга кирдим. Мен физика-математика факультетининг кимё шўъбасига кирдим. Мен САГУга ўқишга кирган биринчи ўзбек қизи эдим. Кириш имтиҳони ниҳоятда қаттиқ ўтди. Катта бир комиссия олдида физика, кимё, рус тилидан имтиҳон топширдим. Энди мен ҳам муаллима, ҳам талабаман! Мактаб билан дорилфунун ўртасида елиб-югураман... Ўртада расм студиясига қатнайман...»
Таниқли адиб Ойбекнинг рафиқаси, оилапарвар аёл ва меҳридарё устоз бўлган Зарифа Саидносирова “Ойбегим менинг” номли китоби билан адабиёт ихлосмандларининг меҳру ҳурматига мушарраф бўлган.
Унинг моҳир рассом бўлгани, 1925 йилда мойли бўёқлар билан Аҳмад Яссавий мақбарасининг олди, орқаси ва икки ён тарафини тасвирловчи суратлар чизгани маълум. Шулардан бири – мақбаранинг ён кўриниши акс эттирилган сурат ҳозирда Ойбек уй-музейида сақланмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 21.11.2024
Малайзия университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024