Спорт | 16:58 / 03.03.2018
3935
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида биринчи аёллар марафони ўтказилади

Фото: Getty Images

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат тарихида биринчи аёллар марафонини ўтказишга рухсат берди, у 2018 йилнинг апрель ойида Макка шаҳридаги ёпиқ иншоотда бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ТАСС.

«Биз биринчи марафонда кўпроқ аёллар иштирок этиши учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Бу жуда катта масъулият», - дея маълум қилди марафон бўлиб ўтадиган иншоотга эгалик қилувчи «Ал-Ваҳда» клуби президенти Аҳмад Тайиб.

Таъкидланишича, марафонда ёши 18 дан катта бўлган аёллар иштирок этиши мумкин. Ғолиб ва совриндорларга совғалар топширилади.

Очиқ осмон остида биринчи тўлақонли аёллар марафони 2019 йилда бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид