22:52 / 03.03.2018
9236

Суперлига. «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлигада 1-тур баҳслари давом этмоқда.

«Бунёдкор» ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилди. Биринчи бўлимда, меҳмонлар пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда «Бунёдкор» катта устунликка эга бўлди. 88-дақиқада Даврон Умировнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячи тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. 1:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.

Суперлига, 1-тур
3 март, Тошкент, «Бунёдкор» стадиони

Бунёдкор (Тошкент) – ОКМК (Олмалиқ) - 1:1
Голлар: 
Даврон Умиров (88) - Йован Жокич (39 пен)

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), Э.Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Бунёдкор: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 11.Муроджон Тошматов (21.Расул Йўлдошев, 57), 13.Санжар Қодирқулов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 81), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 44.Миржамол Қосимов (28.Даврон Умиров, 75), 99.Филип Райевац
ОКМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 70), 10.Шоҳназар Норбеков, 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан (9.Зафар Полвонов, 75)
Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов 30, Музаффар Музаффаров 63.

Top