Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда МХХ бешинчи секторга бириктирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида 2 март, жума куни Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент бу вилоятдаги йиғилишда ҳам Миллий хавфсизлик хизмати ҳақида гапирган.
«Kun.uz» манбасининг маълумот беришича, президент ушбу вилоятдаги хавфсизлик хизматида ҳам тозалаш ишлари ўтказилгани ҳақида гапирган, вилоятдаги тизим ходимларининг аксар қисми ҳалол ходимлар эканини эътироф этган.
Эндиликда тизим ходимлари учун шароитлар яхшиланади, хусусан, улар хизмат уйларида эмас, ўз уйларида туради, уларга кредитлар ажратилади.
Шунингдек, президент хизматнинг иш принциплари тубдан ўзгариши ҳақида гапирган. Маълум қилинишича, Навоий вилоятида МХХга расман бешинчи сектор бириктирилган. Бу сектор вазифалари қаторида экстремизмга қарши кураш билан шуғулланиш вазифаси ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026