Жаҳон | 10:04 / 05.03.2018
7447
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси вақтинчалик ёпилади 

Фото: AP

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси 5 март куни хавфсизликка таҳдид сабабли ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинган.  

“Анқарадаги элчихона АҚШ фуқароларини элчихона 5 март куни хавфсизликка таҳдид сабабли ёпиқ бўлишидан огоҳлантиради”, дейилган хабарда.

Элчихона ўз иши тикланиши билан бу ҳақда маълум қилади. Бу вақт ичида фақатгина шошилинч хизматлар кўрсатилади. Таъкидланишича, ўғриланган паспортлар ва нотариал хизматларга тааллуқли масалалар шошилинч ҳисобланмайди. Виза олиш учун суҳбат ўтказиш ва бошқа белгиланган тадбирлар бекор қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид