Спорт | 17:34 / 05.03.2018
9947
1 дақиқада ўқилади

Андижонда профессионал бокс кечаси ташкил қилинади

Фото: KUN.UZ

Эртага, 6 март куни Андижон вилоятининг Асака шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил қилинади. Унда бир қатор рейтинг жанглари ўтказилади.

Ўзбекистоннинг турли жойларидан келган боксчилар ҳудудий чемпионат мақомидаги мазкур турнирда рейтинг ва чемпионлик жангларида рингга кўтарилишади.

Жанг кечаси юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳудудий мақомга эга бўлиб, унда Сирдарё вилояти ва водийнинг барча уч вилояти вакиллари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Профессионал бокс федерацияси ташаббуси билан ташкил қилинаётган мазкур мусобақалар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда ташкил қилинмоқда.

1. Воҳа ҳудуди: Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари.
2. Хоразм ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро.
3. Тошкент ҳудуди: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах.
4. Водий ҳудуди: Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид