Ўзбекистон | 14:27 / 05.03.2018
33519
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Чирчиқдаги янги Makro дўкони сизни нима билан ҳайратлантиради?

8 йил давомида Makro супермаркетлари тармоғи кўп оилалар учун ҳақиқий яхши ёрдамчи - қўшнига айланди, қайсики, ҳар қандай кундалик вазиятда тўкин ва мазали дастурхонни тўлдиришга ёрдам беради ҳамда ҳордиқ чиқариш учун ажойиб жой бўлиб қолган. Ҳар доим сахий Makro муҳим воқеа муносабати билан, албатта, барчани байрамга таклиф қилади. Мана, 2 март куни ҳам республикада Makro оиласининг 51-дўкони Чирчиқ аҳолисини шаҳардаги иккинчи дўконининг очилишига таклиф этди.

Фото: Makro

Makro Чирчиқ 2.0. Қайта тиклаш

Кўнгилочар замонавий биноси Пўлат Юсупов кўчаси бўйлаб, Марказий бозор яқинида жойлашган. Йўл бўйлаб жойлашган Makro белгили флагштоклар бўйича, янги дўконга йўл осон топилади. Дўкон ёнида кичик, аммо жуда қулай автомобиль турар жойи, харидорларнинг хотиржам харид қилишларини таъминлаш учун ажратилган.

Фото: Makro

Чирчиқдаги янги филиални, ҳозирда машҳур бўлган «инновацион» сўзи билан аташ мумкин ва бу нафақат ташқи ва ички ҳолатини, балки компаниянинг янги ишлаш принципларига мос келади. Чирчиқдаги Makro супермаркети харидорларини кўп сюрпризлар кутмоқда. Мисол учун, энди сиз дўконда ўз телефонингизни қувватини бепул тўлдириб олишингиз мумкин. Янги гуллар бўлимида 8 март ёки бошқа бир байрам учун ажойиб гулдастасини йиғишингиз мумкин.

Фото: Makro

Бу ва бошқа инновацияларни савдо тармоғининг операцион директори, Стефан Капрено «очди».

Нима билан ва қандай кутиб олишади?

Дўконга киришда баъзи асосий маҳсулотларнинг график кўриниши келтирилган. Бу қисқа йўл кўрсатгич, янги харидорлар учун қўл келади.

Фото: Makro

Дўконга киришда тўкин-сочинлик, қулайлик, кенг жой, тартиб ва музейларда каби «тегинилмаганлик» кайфияти йўқлиги кўнгилни кўтаради.

Дўкондаги қулайлик, тўғри ёритиш, танланган ранглар палитраси ва эркин ҳаракатланиш мумкинлиги эвазига таъминланган. Биринчи бўлиб шу ерда, дунёда энг машҳур янги технология, чизиқли ёритиш қўлланди.

Дизайн ва безаш-жойлаштириш бўйича янги концепт киритилди - дур-кул ранг шип, катта деразалар ҳисобидан кўп қуёш нури, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлимини ойна устунлари билан қилиниши ишлатилди.

Фото: Makro

Ҳар бир маҳсулот бўлимининг юқорисида сиз маҳсулот номи билан, навигацион кўрсатмалар ўрнатилганлигини кўрасиз. Энди ҳеч бир кекса савдо қаторларида йўқолиб қолмайди.

Makro иш бошқарувчилари харидорларга арава ёки коляска билан ҳаракатланишда халақит берган реклама стендларидан ҳудудни озодлигини кичик ютуқ, деб ҳисоблашади. Эндиликда, фақатгина ўтаётган акциялар ҳақида харидорларга хабар берадиган саватлар дўкон бўйлаб жойлашади. Чиқишдаги 5 касса , кунига эрталаб 8 дан кечки 22 гача 3-4 мингга яқин чирчиқлик ва шаҳар меҳмонларига хизмат кўрсата олади.

Шарқ бозори шукуҳи

Шарқ истиқоматчиси учун замонавий дўконга киришда нима етишмайди? Шубҳасиз, шарқона бозор кайфияти. Миллийлик анъанасининг бир қисмига яқинлашиш компания раҳбариятининг мақсадларидан бири эди.

Фото: Makro

Операцион директор Стефан Капрено шуни айтиб ўтдики «Харидорлар Makro’га кириб ўзини қулай ҳис этишлари учун бозорнинг айрим жиҳатларини киритиш биз учун муҳим эди. Ўша Шарқ бозоридаги ёрқинлик ва турлиликни сақлаган ҳолда қулайликни, хизмат кўрсатишни киритиш. Энди донли маҳсулотлар мева сабзавотлар билан бир бўлимда туради. Гуруч, гречка, макарон, писта, қуритилган мевалар, конфеталар - келинг ва танланг! Биз харидорларга чегаралар ўрнатмоқчимасмиз, хоҳласангиз 200 грамм маҳсулот сотиб олинг. Қанча кило ёки 900 грамм сотиб оласиз, биз энди буни белгиламаймиз. Ҳар ким қанча хоҳласа шунча сотиб олади».

Янги нарх-наво қўйиш

Дўкондаги яна бир янгилик, энди маҳсулотлар номланишига қараб эмас, балки нархга қараб кичигидан каттасига қараб терилади. Маҳсулот танлашдаги қарашлари билан товарни харидорнинг ўзи белгилайди: қадоқ, нарх, сифат ёки савдо белгисига содиқлиги.

Фото: Makro

Савдо натижаларига асосан, менежерлар энг сотиладиган маҳсулотларни аниқлашади ва «энг»лари савдо майдончаларида намойиш этилади. Товарларни жойлашишидаги ўзгаришни, айниқса, шарбат, сув ва ичимликлар ишлаб чиқариш компаниялари ўртасидаги ўзгаришни кўришингиз мумкин.

Фото: Makro

Дўконга киришда, стеллажларнинг олди қисмига эътиборингизни қаратинг, у ерда харидорлар энг яхши таклифларни энг яхши нархда топишлари мумкин. Бутун дунёда харидорларга кучини ва вақтини тежашга ёрдам берадиган янгиликдир.

Одатий йўлак бўйича: гўшт маҳсулотлари - сут маҳсулотлари - нон.

Гўшт бўлимидан, гўшт маҳсулотларидан пишлоқ, ундан сут, ундан эса қандолат маҳсулотлари, полфабрикатлар ва пишириқлар савдо бўлимларига ўтилишининг одатий жойлашуви бу дўконда ҳам сақланиб қолган. Ҳар бир бўлим ўзининг ранг ечимига эга.

Гўшт маҳсулотлари бўлимида кескин ўзгаришлар бўлмасада, Makro тармоғи раҳбарияти айтиб ўтганидек, давлатимиз томонидан киритилган маҳсулотларни «Ҳалол» ва «Кошер» стандартлаш ва сертификациялашни киритади ва қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда ушбу маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ўзлари ҳам стандартга жавоб бера оладиган маҳсулотни таклиф қилишга тайёр эмаслар.

Фото: Makro

Анъанага кўра, барча Makro филиалларида катта эътибор сут бўлимига қаратилган ва ушбу дўкон ҳам бундан мустасно эмас. Савдо тармоғида сут маҳсулотларининг кенг танлови келтирилган. Қувонарлиси шундаки, нафақат Тошкент маҳсулотларини балки вилоятлар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини ҳам топишингиз мумкин.

Жуда кўп маҳсулот Андижон вилоятидан келтирилади: творог, сут, қатиқ, қаймоқ.

Фото: Makro

«Бизнинг компания учун маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим, дейди Makro тармоғининг бошқарувчиси Роман Сайфулин, албатта, дўконларда импорт қисми ҳам бўлади, бироқ асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қаратилади. 80 фоиздан зиёд маҳсулот фақатгина маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан бўлади. »

Гўшт ва гўшт маҳсулотларимиз фақатгина маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли.

Фото: Makro

Makro’нинг энг ажралиб турган, ҳар бир дўконида меҳр билан пишириладиган нонларидир. Бу йил учун асосий мақсадларидан бири барча тармоқларда анъанавий нонни тайёрлаш. Чирчиқликлар аллақачон янги Makro дўконидан нонуштага ҳозиргина ёпилган иссиқ нондан тотланишлари мумкин.

Кетиш ҳам қулайлик билан

Ўзгаришларнинг охирги штрихи, дўкон ҳудудида тоза ва қулай бурчакнинг пайдо бўлиши, қаерда сиз оғир иш кунидан кейин нафасни ростлаб, харидлар давом эттириш, ёмғирли ҳавони ўтишини кутишингиз, дўкондан олган пишириқ билан тез овқатланиб олишингиз, йиғлаётган фарзандингизни овутиш, қарияларга дам олиб олиш ёки дўстлар билан бирга харидлар қилиш учун учрашув белгилашингиз мумкин.

Фото: Makro

Фақатгина компаниясининг фалсафаси Makro - оила учун дўкон, ўзгаришсиз қолади”

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид