Жаҳон | 09:16 / 05.03.2018
3829
1 дақиқада ўқилади

Италияда парламент сайловларининг дастлабки натижалари маълум қилинди

Фото: РИА Новости / Данило Гарсиа ди Мео

Италияда 4 март куни ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра Ўнг центристик коалиция 37 фоиз овоз тўплай олди. 2-ўринда “5 юлдуз ҳаракати” 30 фоиз билан бормоқда. Бу ҳақда Италия ички ишлар вазирлиги сенатга сайлов бюллентенларининг 21 фоизи ва депутатлар палатасига сайлов бюллетенларининг 4 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин маълум қилди. 

Депутатлар палатасида “Олға, Италия”, “Лига” ва “Италия биродарлари” партияларидан ташкил топган Ўнг центристик коалиция 37,17 фоиз овоз тўплай олди. “5 юлдуз ҳаракати” 29,8 фоиз, сўл центристик партиялар коалицияси 25,1 фоиз овоз олган.

Сенатга сайловларда ўнг центристлар ҳозирча 36,85 фоиз, “5 юлдуз ҳаракати” 30,4 фоиз ва сўл центристлар 25,1 фоиз овозга эгалар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид