Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда намунали ички ишлар ходимлари аниқланди
Қарши шаҳрида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда барча номинациялар бўйича 15 та шаҳар-туманлардан ғолибликни қўлга киритган номзодлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла посбонлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Кўрик танлов давомида таянч пункти профилактика инспекторлари билан бошқа жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ва эришилган ютуқлар натижасида ҳамкор ташкилотлар жумладан, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, халқ таълими бошқармаси ўзларининг кўргазмалари билан иштирок этиб, ёш спортчилар томонидан эришилган ютуқлар ҳам намойиш этилди.
Танлов якунига кўра, “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Қарши шаҳар ИИБ ҲПБ ИИО 32-сонли ТП профилактика катта инспектори капитан Сафаров Ойбек Тўраевич,
2-ўрин: Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ ИИО 270-сонли ТП профилактика инспектори капитан Бойсунов Ҳусниддин Фахриддинович,
3-ўрин: Чироқчи тумани ИИБ ҲПБ ИИО 357-сонли ТП профилактика инспектори лейтенанат Ражабов Улуғбек Маннонович
“Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича:
Муборак тумани ИИБ ҲПБ ИИО 605-сонли ТП профилактика инспектори лейтенант Эргашев Жобир Мухторович,
“Энг фаол маҳалла посбони” номинацияси бўйича:
Қарши тумани Шодлик МФЙ посбони Муродов Изатулло Олтиевич,
“Энг ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси” номинацияси бўйича:
Миришкор тумани Янги Миришкор МФЙ хотин-қизлар қўмитаси раиси Ахмедова Ҳилола Бобомуродовна,
“Адолатли яраштириш комиссияси раиси” номинацияси бўйича:
Деҳқонобод тумани Бўстон МФЙ раиси Тожиев Тоғаймурод,
“Ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича;
Шаҳрисабз туманидаги 1-сонли мактабнинг ёшлар етакчиси Ражабоқиев Ражабали Зиёдуллаевич,
“Энг фаол жазони ижро этиш инспекцияси ходими” номинацияси бўйича;
Ғузор тумани ИИБ ҲПБ ИИО ОМЭБББЖИНҚГ катта инспектори майор Ҳамраев Боймурод Юлдошевич,
“Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари” номинацияси бўйича:
Китоб тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи майор Салимов Нуриддин Сидикович,
“Энг фидойи сектор раҳбари” номинацияси бўйича:
Нишон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Холмуродов Махманазар Эркиновичлар кўрик танловнинг вилоят босқичида ғолиб деб топилиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Вилоят маданият бошқармаси ва санъаткорлари томонидан ташкил этилган концерт дастури брача ғолиблар ва кўрик танлов иштирокчиларининг кайфиятларига байрамона кайфият бағишлади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026