Жаҳон | 16:42 / 05.03.2018
5784
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда кам таъминланган оилалар учун солиқ 10 баравар камайтирилади

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2019 йил 1 январидан эътиборан мамлакат аҳолисининг маълум бир қисмига нисбатан солиқ юкламаси 10 марта пасайтирилади, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz. 

"Кам иш ҳақи тўланадиган ишчиларнинг солиқ юкламасини пасайтириш, сезиларли паст маош олувчи қозоғистонликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йил 1 январидан бошлаб уларнинг солиқ юкламасини 10 марта пасайтиришни ва 1 фоиз солиқ олишни таклиф этаман", - деган Нурсултон Назарбоев Парламентнинг икки палатаси қўшма мажлисида. 

Президентнинг изоҳ беришича, бу чора шахсий солиққа тортиш амалиёти бўлади. 

"Бундай пасайтириш натижасида пайдо бўлган бўш маблағлар уларнинг маошига йўналтирилиши муҳим. Мамлакатдаги ёлланма ишчиларнинг камида 1/3 қисмининг маоши – бу 2 млн киши демакдир – иш берувчиларга юклама қўймасдан кўтарилади", - деган Қозоғистон етакчиси. "Келгусида ҳукумат даромад солиғининг ўсиб борувчи шаклини жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши керак", - деган Назарбоев. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид