Жаҳон | 13:59 / 05.03.2018
4869
1 дақиқада ўқилади

Папуа-Янги Гвинеядаги зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 80 нафарга етди

Фото: Photo: Andrew Solomon

Ўтган ҳафтада Папуа-Янги Гвинеяда рўй берган 7,5 магнитудали кучли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 80 кишига етди. Radio New Zealand Қизил Хоч маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Папуа-Янги Гвинеяда қайд этилган зилзила маркази Поргер шаҳрининг жануби-ғарбидан 89 километр нарида бўлган. Бундан аввал 30 кишининг ўлими  ҳақида хабар берилган эди. 

Ер силкинишидан жабр кўрган провинция губернатори Хела Филип Ундиалунинг маълум қилишича, маҳаллий ҳукуматлар чекка туманларгача етиб боришга муваффақ бўлишган.

Куни кеча Папуа-Янги Гвинея ҳудудида 6,0 магнитудали янги ер ости силкинишлари қайд этилган.

Ундиалунинг сўзларига кўра, кучли афтершоклар табиий офатдан жабрланган ҳудудлардаги вазиятни янада ёмонлаштирган ва янги қурбонларни келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид