Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим АЁҚШлар хусусий шахсларга ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2018 йилдаги 149-сон қарори билан дизель ёнилғиси ва ЭКО дизель ёнилғисининг ягона чакана нархларига тегишли ўзгартиришлар киритилгани хабар берилганди.
Маълум қилинишича, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм (12,1 фоизга ошган), ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литр учун нархи эса 4 минг 700 сўм этиб белгиланди. (11,9 фоизга ошган)
Ҳужжатда айтилишича, юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига дизель ёқилғи барча солиқлар билан белгиланган ягона нарх бўйича етказиб берилади.
Norma.uz хабарига кўра, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага босқичма-босқич берилади. Бу давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда хусусий шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга нефть маҳсулотларини сотиши асосида амалга оширилади.
Ушбу автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун дизель ёнилғисини уларнинг ҳақиқий харажатлари ва рентабелликни таъминлашидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган чегирмаларни ҳисобга олиб, нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026