Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ишлаётган спорт фахрийларига пенсия тўлиқ миқдорда тўланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан белгилаб қўйилишича:
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа хақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари совриндор спортчилари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлардаги жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, шунингдек, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари) тавсияномаларига асосан тренерлик фаолияти бўйича соддалаштирилган тартибда аттестациядан ўтиб, спорт мактабларида тренер сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли;
спорт ташкилотлари (идоралари) раҳбарлиги лавозимига аввал шуғулланган профессионал фаолият туридан қатъи назар, олий маълумотли ҳамда бошқарув соҳасида амалий кўникмага эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин;
тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома муддати тугаган тренерлар кўпи билан тўрт ой муддатдан ошмаган ҳолда ўрнатилган тартибда янги рухсатнома олинишига қадар меҳнат фаолиятини давом эттиришга ҳақли.
Олимпия спорт турларини 2018-2021 йилларда кейинчалик ривожлантириш ва оммалаштириш комплекс чора-тадбирлари дастури маъқулланди.
Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга ошириш учун вазирлик, муассаса ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди.
Мавзуга оид
17:41 / 23.04.2026
Украиналик теннисчи Никита Белозерцев Ўзбекистон байроғи остига ўтди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
15:04 / 31.12.2025
Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улуши 85 фоизга чиқарилади
08:38 / 25.12.2025