Ўзбекистон | 12:51 / 06.03.2018
36237
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 4 март куни соат 19:15 ларда “Шўрқудуқ”маҳалласи ҳудудида жойлашган “Одил” МЧЖга қарашли автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шохобча ишчиси 1996 йилда туғилган Ҳ.Поёнов ва 1986 йилда туғилган Н.Хушвақтовлар иш жойидаги компрессор хонасида компрессорни тозалаётган вақтларида винтилидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ҳ.Поёнов ва Н.Хушвақтов куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид