Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чад, Конго ва Малайзия ОПЕКга киришга ариза берди
Чад, Конго ва Малайзия Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотига (ОПЕК) кириш учун ариза йўллашди. Бу ҳақда Эквотариал Гвинеянинг тоғ-кон саноати ва углеводородлар вазири Габриэль Мбега Обиангу Лима маълум қилди.
“Африкада Конго, Чад каби катта салоҳиятга эга давлатлар бор. Улар ҳозирда ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди, улар ривожланмоқда, бироқ пировард натижада кунига 3-4 минг баррель нефть олиш даражасига етишлари мумкин”, деб айтган Лима Хьюстондаги CERAWeek анжуманида. У ОПЕКнинг янги аъзолари халқаро ҳамжамиятга “ОПЕКнинг янги қиёфасини кўриш”га ёрдам беришларини қўшимча қилди.
“Осиё давлатлари, жумладан Индонезия кузатувчи бўлиш учун дастлаб ОПЕКдан чиқиб кетишди, ҳозир эса яна қайтишни исташяпти. Бироқ Малайзия каби бошқа давлатлар ҳам бор. Чад, Конго ва Малайзия аризалар йўллашди ва биз уларни кўриб чиқмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган вазир.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026