Жамият | 10:55 / 07.03.2018
7049
1 дақиқада ўқилади

Кореяга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фото: Иллюстратив фото

Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган фирибгар қўлга олинди. Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг хабар қилишича,  Юқоричирчиқ туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган А.Л. (келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган) аввалги қилмиши туфайли жавобгарликка тортилганидан тўғри хулоса чиқармаган. 

У шу туманда яшовчи фуқаролар, А.Я. ва А.Ў.га Корея Республикасига ишга юборишга ёрдам беришни ваъда қилиб, уларнинг хар биридан 7.000.000 сўмдан жами 14.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид