Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент жиззахлик фермер аёлга автомашина совға қилди
Самарали ва фидокорона меҳнати учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент совғаси – Nexia-3 автомашинаси билан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Мусурмон ота” фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова тақдирланди.

Асли касби ўқитувчи бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих-ҳуқуқ фанидан дарс берди. 1998 йилдан бошлаб Субинисо опа фарзандларини ёнига олиб пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этди.

Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили давлатга ғалла, пахта сотиш шартнома режасини ошириб бажармоқда.
– Президентимиз томонидан шундай юксак эътибордан бошим кўкка етди. Мамлакатимизда аёлларга берилаётган имкониятлар, албатта, юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат натижасидир, - дейди Субинисо опа.

Мавзуга оид
17:20 / 13.01.2026
Ховосда фермерларнинг ерлари оммавий тортиб олиняпти
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
21:33 / 22.12.2025