Жаҳон | 15:13 / 07.03.2018
34527
2 дақиқада ўқилади

Путин: АҚШ Украинадаги воқеалар пайтида Россияни сурбетларча алдаган

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти Владимир Путин Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» фильми учун интервьюсида Қўшма Штатлар Украинада тўнтариш амалга оширилишидан аввал Россияни «қўпол ва сурбетларча» алдагани ҳақида айтиб ўтди.

«Бизга америкалик шериклар мурожаат қилишди. Улар биздан шуни сўрашдики, ҳозир бу илтимосни сўзма-сўз айтаман, биз Янукович мухолифат майдонлар, маъмурий биноларни тарк этиши ва вазиятни нормаллаштириш бўйича эришилган келишувларни бажаришга ўтиши учун армияни жалб этмаслиги борасида қўлимиздан келадиган барча ишни қилишимизни сўрашди», - дея Путиннинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Президентнинг айтишича, Россия рози бўлган, бир кун ўтиб эса Украинада давлат тўнтариши юз берди. Путиннинг таъкидлашича, Америка ҳукумати вазият бошқача кечиши ҳақида биронта ҳам сўз айтмаган, ҳамда тўнтаришни амалга оширганларни қўллаб-қувватлашди.

Россия раҳбарининг қайд этишича, Вашингтон бу тўнтаришни деярли ўз қўли билан амалга оширган ва шунинг учун Киевдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга мажбур.

«Бундай қўпол ва сурбетларча бир гапни айтиб, сўнг аслида бошқача йўлдан кетиш биринчи марта рўй берганди, бундай ҳолат ҳаттоки аввал ҳам кузатилмаган», - дея хулоса қилди Путин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид