Жаҳон | 23:10 / 07.03.2018
4752
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада диний низолар фонида ижтимоий тармоқлар блокланди

Фото: The Daily Star

Шри-Ланка ҳукумати Facebook, WhatsApp ва Viber тармоқларига киришни 72 соат муддатга тўсиб қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Блоклаш қарори мамлакатда 3 кундан буён давом этаётган тартибсизликлар фонида қабул қилинди. Ҳукумат провайдерларга фейсбук орқали мусулмонларга ҳужум қилиш бўйича чақириқлар йўлланганидан кейин бу тармоққа киришни чеклаш бўйича мурожаат қилган.

Шри-Ланка ҳукумати буддистлар (мамлакат аҳолисининг 70 фоизи) ва мусулмонлар (10 фоиз) ўртасидаги тўқнашувлардан кейин 10 кунга фавқулодда ҳолат жорий этганди.

Айни вақтда буддистлар мусулмонларнинг масжидларига ва мусулмонлар ишлайдиган корхоналарга ҳужумларни давом эттирмоқда. Улар мусулмонларни бошқа динга эътиқод қилувчиларни ўз динига ўтишга мажбурлашда, шунингдек, буддистларнинг археологик обидаларини ҳақоратлашда айблашмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид