Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда қулаган Ан-26 бортида генерал-майор ҳам бўлган
Сурияда қулаган Ан-26 самолёти бортида Россия қуролли кучлари генерал-майори Владимир Еремеев бўлган. Бу ҳақда РБК РФ Мудофаа вазирлигидаги манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Маҳкамадан маълум қилишларича, самолёт қулашида ҳалок бўлганлар орасида генерал-майор ва 26 нафар зобит бўлган, деб хабар бермоқда ТАСС. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида улардан ташқари, прапоршчиклар ва шартнома асосидаги хизмат ҳарбийлари бор эди.
Самолёт қўмондони 3 минг соатлик парвозга эга бўлган, у бунга қадар Хмеймимда бир неча марта муваффақиятли равишда қўнишни амалга оширган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, сешанба куни қўниш учун об-ҳаво шароитлари «оддий бўлган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда бортида 32 киши бўлган Россия самолёти қулагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026