Спорт | 03:12 / 08.03.2018
16974
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Ювентус" 3 дақиқада 2та гол уриб, "Тоттенҳэм"ни мусобақадан чиқариб юборди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги жавоб ўйинлари ўтказилди. 

Куннинг марказий ўйини Лондонда "Тоттенҳэм" ва "Ювентус" клублари ўртасида кечди. Жамоалар ўртасидаги илк ўйин 2:2 ҳисобида якунланган эди. Лондондаги баҳс эса 1:2 ҳисобида туринлик фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиндаги илк гол 39-дақиқада мезбонлар томонидан киритилди. 64-дақиқада Игуаин гол киритиб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. Туринликларни кейинги босқичга олиб чиққан гол 67-дақиқада Дибала томонидан киритилди. 

Шу тариқа "Ювентус" икки ўйин натижасига кўра мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Тоттенҳэм Англия – Ювентус Италия 1:2 

Голлар: 1:0 – 39 Сон Хён Мин, 1:1 – 64 Игуаин, 1:2 – 67 Дибала.
Тоттенҳэм – Льорис, Триппьер, Санчес, Вертонген, Дэвис, Дембеле, Дайер (Ламела, 74), Эриксен, Алли (Льоренте, 86), Сон Хён Мин, Кейн.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бенатия (Лихтштайнер, 61), Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Дуглас Коста, Матюиди (Асамоа, 60), Хедира, Дибала, Игуаин (Стураро, 83).
Огоҳлантиришлар: Вертонген (28), Алекс Сандро (35), Пьянич (44), Бенатия (49), Кьеллини (53), Алли (56), Дембеле (88).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид