Жаҳон | 11:35 / 08.03.2018
9281
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жанубий Корея вакили АҚШга КХДРдан «махфий мактуб» билан боради 

Фото: KCNA/UPI

Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Иннинг вакили АҚШга «КХДР раҳбариятидан махфий мурожаат» билан боради. Бу Шимолий Кореяга ташрифдан сўнг юз беради, деб хабар қилмоқда «Рёнхап» манбаларга асосланган ҳолда.

Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ён Америка томонини КХДРга ташрифи якунлари ҳақида хабардор этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид