Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Қўқон-1912» Навоийдан ғалаба билан қайтади
Суперлига 2-турида Навоийнинг «Қизилқум» клуби ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилди.
Тенг курашлар остида ўтган ўйин тақдири иккинчи бўлим охирида ҳал бўлди. 78-дақиқада Мурод Холмуҳамедов бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 87-дақиқада Суҳроб Бердиев яна бир гол уришга муваффақ бўлди.
Қайд қилиш жоизки, Миржалол Қосимов майдондан четлатилгач, мезбонлар 57-дақиқадан бошлаб, бир футболчи кам бўлиб ўйнаган эди.
Бу натижадан сўнг, «Қўқон-1912» чемпионатдаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди. «Қизилқум» ҳисобида очко йўқ.
Суперлига, 2-тур.
8 март (пайшанба)
Қизилқум (Навоий) – Қўқон-1912 (Қўқон) - 0:2 (0:0)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (78 пен), Суҳроб Бердиев (87)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Жалимов (Тошкент вил.).
Назоратчи – Б.Тоғаев. Комиссар – Б.Намозов.
Қизилқум: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (18. Самандар Шодмонов, 42), 11. Дониёр Усмонов, 14. Файзулла Қамбаров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.
Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (29. Игорь Таран, 79), 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев, 65), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо, 83).
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов 16, Акмал Рустамов 77, Марко Милич 82,
Четлатиш: Миржалол Қосимов 57
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026