Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда масжид ёнидаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди – ОАВ
9 март куни Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида жойлашган шиалар масжиди яқинида содир этилган портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. “Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимийга иқтибос келтирган ҳолда Tolo News телеканали хабар берди.
Раҳимийнинг айтишича, худкуш террорчи афғон шиаларининг собиқ етакчиси Абдуллоҳ Али Мозорий ўлимининг бир йиллигига бағишланган маросим ўтаётган Мўсалла-а-Мозор-зал яқинида ўзини портлатган. Портлаш юқори лавозимли мансабдор шахслар иштирок этган маросим жойидан 300 метр узоқликда жойлашган назорат-ўтказиш пункти яқинида юз берган.
Бошқа маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025