Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нархлар бўйича яшаш учун қулай шароитларга эга давлатлар рўйхати эълон қилинди
Американинг GOBankingRates молиявий-маслаҳат портали ҳаёт кечириш учун энг қулай шароитлар бўлган топ-50 мамлакатни аниқлади. Рейтинг харид қобилияти, истеъмол маҳсулотларига нархлар, хизматлар, маҳсулотлар, кўчмас мулк ижараси нархига асосланган. Маълумотлар Нью-Йоркдаги кўрсаткичлар билан таққосланади.
Биринчи уч ўринни Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Покистон эгаллади. Рўйхатдаги энг ёмон шароитларга эга давлатга Венгрия айланди. Портал ҳаммаси бўлиб 115 мамлакатни баҳолаган.
МДҲ давлатларидан рўйхатга Беларусь ва Қозоғистон кирди (мос равишда – 27- ҳамда 31-ўрин).
Таъкидланишича, Қозоғистонда турар-жой ижараси Нью-Йоркдан 89 фоизга, маҳсулотлар эса – 72 фоизга, ҳаёт кечиришнинг умумий қиймати – 66 фоизга арзонроқ.
Мавзуга оид
08:50
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026