Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизимига ўтилади
Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган санитар тозалаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига оид қарорида мамлакатда қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизимига ўтишнинг асосий йўналишлари ҳамда вазифалари белгилаб берилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими турли рангдаги чиқинди контейнерларини ўрнатишни талаб қилади. Одатда оқ рангли контейнер – қоғоз чиқиндилари, ҳаворанг контейнер – пластмасса бўлакларини ва сариқ рангдаги контейнер эса — озиқ-овқат қолдиқлари учун ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими Тошкентда 2012 йилдан буён ишга тушириш режалаштирилган, лекин бу режа ҳалигача амалга оширилмаган эди.
Ҳужжатга кўра, икки ой ичида Ўзбекистонда 2018-2021 йилларда маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизимини ишга тушириш бўйича “йўл харитаси”, 2018 йилнинг 1 ноябридан эса қаттиқ чиқиндиларни бошқариш борасида Миллий стратегия лойиҳаси тайёрланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмаси аста-секин яратиляпти. Охирги бир ярим йил ичида юртимизнинг 9 шаҳрида 1,2 миллион тоннадан ортиқ чиқиндиларни жамлаш, саралаш, ташиб чиқиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича кластерлар яратилди.
Бундан ташқари, республикада 13 та “Тоза ҳудуд” ҳудудий унитар корхонаси ва уларнинг 174 та филиали ташкил қилиниб, улар керакли махсус техникалар билан жиҳозланган. Пировардида аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш ҳажми 10 баравар ошди.
Ўз навбатида, барча аҳоли пунктларида 322 та янги турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилди. Чиқинди жамлаш пунктлари 2652 та замонавий контейнер билан таъминланди, 97 та қаттиқ маиший чиқинди полигони жиҳозланди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026