Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда Дутертени психиатрик экспертизадан ўтказишни таклиф этишди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Ар-Раад Ал-Ҳусайн ташкилотнинг Виктория туб халқлари ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Таули-Корпусни терроризмда айблаган Филиппин президенти Родриго Дутертега психиатрик текширувдан ўтишни таклиф қилди.
"У қандайдир психиатрик экспертизадан ўтиши керак. Бундай хатти-ҳаракатни ақлга сиғдириб бўлмайди", - деди Ал-Ҳусайн матбуот анжуманида.
БМТ махсус маърузачиси Таули-Корпус февраль ойида терроризмда айбланаётган ва Филиппин коммунистик партияси ҳамда Янги халқ армиясига аъзоликда гумон қилинаётган 600 киши рўйхатидан жой олган. Ҳужжат Филиппин ҳукумати томонидан Манила судига топширилган.
2017 йилнинг май ойида президент этиб сайланган Дутерте гиёҳвандликка қарши тўлиқ қамровли курашга киришган. Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, Дутерте ҳукумат тепасига келгандан буён мамлакатда гиёҳванд моддаларга алоқадор 3 мингга яқин одам ўлдирилган. Жаҳон ҳамжамияти президентнинг бу усулини бир неча маротаба қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари Филиппин ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини қоралашган ва бундай тартибсизликларни бас қилишга чақиришган.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026