Жамият | 16:55 / 10.03.2018
15464
1 дақиқада ўқилади

Дўкон сотувчиси ўзаро жанжал туфайли харидорга пичоқ урди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 8 март куни соат 12.00ларда Хўжа Аҳрор Валий кўчаси 4-уйда яшовчи, шу уйнинг 1-қаватида  жойлашган озиқ-овқат савдо дўкони сотувчиси, 1979 йилда туғилган С.А., шу савдо дўконида ўзаро жанжал оқибатида, маст ҳолда бўлган 1991 йилда туғилган О.М.нинг чап елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада О.М. касалхонага ётқизилган. С.А. қўлга олинган.

Мавзуга оид