Жаҳон | 09:35 / 10.03.2018
4397
1 дақиқада ўқилади

Канада полициясини энди аёл киши бошқаради

Фото: Reuters

Канада федерал полициясига биринчи марта аёл киши бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, мамлакат бош вазири Жастин Трюдо бу лавозимга 1986 йилдан бери полиция ходими сифатида ишлаб келган Бренда Лакани тайинлаган.

У собиқ Югославияда тинчликпарварлик кучларида хизмат қилган, шунингдек, БМТнинг Ҳаитидаги миссиясида полициячиларни ўқитиш билан шуғулланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид