Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар БАА устидан БМТга арз қилди
Қатар БМТга БАА устидан арзнома йўллади. У қўшни давлатни сув ҳудудларини бузишда айбламоқда.
Қатарнинг БМТдаги доимий вакили Аҳмад бин Саиф ол Соний БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси, Нидерландиянинг доимий вакили Карел ван Остеромга Абу-Даби устидан шикоят мактубини йўллаган.
Доханинг норозилигига 19 январда Форс кўрфазида юз берган воқеа сабаб бўлган.
“БАА байроғи остидаги ҳарбий кемадан сувга ҳарбийлар бўлган катер туширилган. Катер Қатар иқтисодий ҳудуди чегараларини бузган ва 8 ҳинд бўлган балиқ овловчи кема йўналишини ўзгартириб, БАА сув ҳуддудларига киришга мажбур қилган”, деб айтилган мактубда.
Ҳужжатда халқаро ҳамжамият олиб кетилган ҳиндларни озод қилиш ва Абу-Даби халқаро қонунларни ҳурмат қилиши мақсадида унга босим ўтказишда хайрихоҳлик қилишга чақирилган.
Абу-Даби бу айбловларга изоҳ бермаган.
Қатар январда БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига БААнинг ҳарбий юк самолёти унинг ҳаво ҳудудини бузгани юзасидан арзнома йўллаганди.
Мавзуга оид
11:23
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026