Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшани Евроиттифоқ билан можарода уч давлат қўллаб-қувватлади
Евроиттифоқ давлатларининг Польшадаги суд ислоҳоти бўйича мунозараларида Болтиқбўйи мамлакатлари Варшавани қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Литва, Эстония ва Латвия ҳукумати маълум қилган.
Мамлакатлар мулоқот йўли билан ЕИда «умумий позицияни» ишлаб чиқиши мумкин, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Литва бош вазири Саулюс Сквярнялиснинг маълум қилишича, хусусан, унинг давлати «Польша томони нимага интилаётгани ва суд ислоҳоти ўтказилиши лозимлигини тушунмоқда, ҳамда Польшага нисбатан чеклов чоралари кўрилишига ҳаракат бўлса, Литва Польша Республикасини қўллаб-қувватлайди»».
Латвия ва Эстония бош вазирининг маълум қилишича, Варшава учун ЕИ йиғилишлари давомида овоз бериш ҳуқуқи чекланиши бўйича масала «ҳаттоки кўриб чиқилмаяпти».
Эслатиб ўтамиз, Европарламент март бошида кўпчилик овоз билан Еврокомиссиянинг Польшага нисбатан санкциялари бўйича қарорини қўллаб-қувватлади. Мамлакат миллий суд ислоҳотида «демократик нормалардан четлашгани учун» ЕИ Кенгашида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Мамлакатда вазиятни ўнглаш учун уч ой бор, шундан кейин Варшавани ЕИ Кенгашида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жараёни ишга туширилади.