Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бож бўйича Австралияга ён босди
Фото: PictureNinja.com
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Австралия билан икки томонлама келишув устида ишламоқда. У АҚШга ушбу мамлакат пўлат ва алюминийсига божлар жорий этмаслик имконини беради.
«Бош вазир Малкольм Тернбулл билан телефон орқали мулоқот ўтказдим. У АҚШ билан адолатли ҳамда ўзаро манфаатли ҳарбий ва савдо муносабатлар сақланиб қолиниши тарафдори эканини билдирди. Икки томонлама келишувни имзолаш устида жиддий ишламоқдамиз», - дея ёзди Трамп твиттерда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларга пўлат ва алюминий олиш киришга тарифлар жорий этиш ҳақидаги фармойишни имзолагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:18
Австралия Украинага ёрдамни давом эттиради: РФга қарши янги чекловлар
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 05.02.2026
Германия Австралия билан нодир ер металлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
22:14 / 25.01.2026