Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 2011 йилги вайронкор зилзила қурбонлари хотирланди
Бутун Япония бўйлаб 11 март куни 2011 йилда юз берган 9,0 магнитудали вайронкор зилзиланинг 7 йиллигида қурбонларни хотиралаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ўша машъум зилзила 17 минг кишининг ҳаётини олиб кетган ва “Фукусима” атом электр станциясидаги фалокатга олиб келган.
Маҳаллий вақт билан 14:46да (Тошкент вақти билан 10:46да) қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш эълон қилинди.
Мамлакат бош вазири Синдзо Абэ ва император оиласи аъзолари Токиодаги тадбирларда иштирок этишган.
Маросимда Абэ мамлакат ҳукумати барча жабрланганлар одатий ҳаётга қайтишлари учун ишлар олиб бораётганини айтди. Унинг айтишича, жорий баҳорда тиклаш ишлари 90 фоизга якунланади.
Абэнинг таъкидлашича, Япония ўша машъум фожиадан сабоқ чиқариб, исталган фожиаларга қарши тура олувчи давлатга айланмоқчи.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026