Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада парламент сайловлари якунланди
11 март куни Кубада халқ ҳокимияти миллий ассамблеясига (парламент) сайловлар бўлиб ўтди.
Telesur каналининг маълум қилишича, айни вақтда сайлов бюллетенлари ҳисоб-китоб қилинмоқда. Охирги расмий маълумотларга кўра, овоз беришда рўйхатга олинган 8 млн дан кўпроқ одамдан 68 фоиздан кўпроғи иштирок этган. Шунингдек, кубаликлар мамлакат вилоятлари парламентларига депутатларни сайлашган.
Ушбу сайловлар шуниси билан муҳимки, айнан парламент 19 апрелда биринчи мажлисида Куба давлат кенгаши аъзоларини сайлайди, улар эса ўз навбатида Куба раҳбарини сайлашади. Ҳозирда Куба давлат кенгаши ва Куба вазирлар кенгаши раҳбари лавозимларини 86 ёшли Рауль Кастро эгалламоқда, бироқ у апрелда бу лавозимларни тарк этишини айтган.
Мутахассислар фикрича, Кубанинг янги раҳбари лавозимига Кастронинг биринчи ўринбосари, 57 ёшли Мигель Диас-Канель асосий даъвогар ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:01 / 07.07.2026
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026