09:42 / 12.03.2018
11773

«Милан» драматик ғалабага эришди

«Милан» Италия чемпионатининг 28-турида «Женоа» устидан зафар қучди. Генуядаги «Луиджи Феррарис» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол қўшимча дақиқаларнинг бешинчисида Андре Силва томонидан урилди, уни Сусо голли пас билан таъминлади.

Шу тариқа, ломбардияликлар жамоасининг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 9 ўйинга етди. Охирги марта Женнаро Гаттузо шогирдлари 2017 йилнинг 23 декабрида «Аталанта»га ютқазганди (0:2).

Охирги 9 турда миланликлар фақат 2 марта дуранг ўйнади, 7 ғалабага эришди.

Эндиликда «Милан» 47 очко билан А Серия турнир жадвалида 6-ўринда, «Женоа» 30 очко билан 13-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Милан» ўз майдонида «Кьево» билан учрашади, «Женоа» «Наполи» меҳмони бўлади.

Италия чемпионати
28-тур

Женоа – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Андре Силва.
Женоа – Перин, Бираски, Сполли, Зуканович, Лазович, Ригони (Омеонга, 74), Бертолаччи, Хильемарк, Лаксальт, Галабинов (Лападула, 75), Пандев (Бесса, 81).
Милан – Доннарумма, Борини, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Биглия, Бонавентура (Калабрия, 80), Сусо, Калинич (Кутроне, 60), Чалхонўғли (Андре Силва, 68).
Огоҳлантириш: Бертолаччи (79).

Top