Жамият | 00:25 / 12.03.2018
7639
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтади

12 март куни Наманганда «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» вилоят босқичи ўтказилади. Бу ҳақда «KUN.UZ» мухбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги хабар берди.

Мазкур мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 47 нафар Қуръон илми соҳиблари иштирок этишади.

Наманган шаҳридаги «Имоми Аъзам» жоме-масжидида бўладиган эркаклар ўртасидаги мусобақада 36 нафар қори беллашади. «Шодиёна» тантаналар мажмуасида ўтадиган аёллар мусобақасида эса 11 нафар қориялар қатнашади.

Мусобақани юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий ишлар амалга оширилган.

Мусобақада шунингдек, вилоятдаги «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ҳам Республика босқичига йўлланма олиш учун ўзаро беллашади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид