19:50 / 12.03.2018
11936

Скутер ҳайдовчиси эгасидан қочиб кетган отни ушлашда ёрдам берди (видео)

Нидерландияда скутер ҳайдовчиси бир аёлга қочиб кетган отини ушлашда ёрдам берди ва бу жараённи тасвирга олди. Эркак нотаниш аёлга ёрдам беришга қарор қилиб, уни скутерининг орқасига ўтказиб, отни қувлашга тушган.

Скутер ҳайдовчиси ва аёл отга яқинроқ келиб, уни тинчлантиришга харчанд уринишмасин, от анча вақт тутқич бермаган. 3 дақиқалик “пойга”дан кейин отни ушлашга муваффақ бўлинган. 

Top