Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили БАА ва Саудия Арабистонига боради
2018 йилнинг 12-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони подшоҳлигига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
БАА ва Саудия Арабистони расмийлари билан учрашувлар чоғида икки томон кун тартибига доир долзарб масалалар ва 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга тайёргарликнинг айрим амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
07:09 / 02.06.2026