Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда цунамидан ҳимояловчи 12 метрли деворлар қад кўтармоқда
2011 йилнинг 11 мартида "Шарқий Япониянинг буюк зилзиласи" рўй берди - мамлакатнинг бу қисмида мамлакат тарихидаги энг кучли - 9,0 магнитудали табиий офат қайд этилди. Ер силкиниши кучли цунамини қўзғади ва у турли шаҳарларда 160 мингдан зиёд уйни йўқ қилди, шу билан бирга, 16 минг кишининг ўлими ҳамда «Фукусима-1» ядровий станцияси авариясига сабаб бўлди.
Фожиа такрорланишининг олдини олиш учун Япония ҳукумати стандарт тўлқинкесувчи қурилмаларни 12 метрли деворларга алмаштира бошлади, асосий зарблар шу деворларга бориб урилиши кўзда тутилган. 2018 йилга келиб японлар 400 километрга яқин тўсиқларни қуриб битиришган — уларнинг нархи 12 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилди.
"Ҳатто тўлқин девордан баланд кўтарилса ҳам - одамларда эвакуация учун кўпроқ вақт бўлади", - деди тадқиқотчи Хироясу Каваи Reuters'га берган интервьюсида. Деворлар қурилиши ҳали битмаган: Japan Times маълумотларига кўра, 2017 йилда режадаги ҳимоя тизимларининг бор-йўғи бешдан бир қисмини қуриб битказилган.
Маҳаллий аҳоли дастлаб деворлар қурилишини қўллаб-қувватлади. Бироқ саккиз йил ўтиб, улар ҳукумат деворлар қурилиши давомида аҳоли билан маслаҳатлашмаганини айтишмоқда. Шу боис мудофаа тизими ҳаддан ташқари баланд чиққан: у денгизни тўсиб турибди, балиқчиларга халақит бермоқда ва аҳоли ўзини тутқунликда ҳис қилишига олиб келмоқда.
"Гўёки барчамиз улкан қамоқхонада яшайдиганга ўхшаймиз. Ҳолбуки ҳеч қандай ёмон иш қилганимиз йўқ".
Ацуси Фудзита, балиқчи
Бошқа фуқаролар эса улкан бетон тўсиқлар сайёҳларни қўрқитаётганини таъкидлашмоқда.
Баъзи деворларда кичик дарчалар қилинган бўлиб, улар орқали денгизни кўриш мумкин.
Японларнинг бир қисми мудофаа тўсиқларига яхши муносабатда: уларнинг фикрича, зилзила ва цунами натижасида вайрон бўлган жойларга одамлар қайтиши эҳтимоли юқори бўлади. Улар учун девор — 2011 йилдаги фожиа такрорланмаслиги учун кафолат. Бироқ ҳамма ҳам уларнинг фикрини қўллаб-қувватламайди. "Биз авлоддан авлодга ўтиб, шу денгиз бўйида яшаганмиз. Энди эса девор бизни ажратиб турибди. Бунга чидаб бўлмайди", - деди маҳаллий тадбиркор Сотару Усуи.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026