Технология | 11:02 / 13.03.2018
3213
1 дақиқада ўқилади

Хитой интеллектуал қароқчилик билан курашга қатъий бел боғлади

Фото: mctb.ru

Хитой ҳукумати муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши учун жазони кучайтиради ва хитойлик ҳамда хорижий компаниялар ҳуқуқлари учун бир хилдаги ҳимоя даражасини жорий этади. Бу ҳақда Reuters ХХР интеллектуал мулк давлат идорасига асосан хабар бермоқда.

Идора вакилининг таъкидлашича, парламентда ҳар йиллик учрашувда муҳокама қилинган янги қонунлар ҳам катта компаниялар, ҳам ўрта ва кичик бизнесга бир хилдаги ҳимояни таъминлаб беришга қодир.

Тахминларга кўра, янги қонунлар АҚШ томонидан Хитойда кўплаб интеллектуал мулклар ўғирланаётгани бўйича айбловлар туфайли муҳокама этиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид