Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада Польша-Ўзбекистон ССП ташкил этилди
Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Варшавада Польша-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси рўйхатдан ўтказилди, унинг мақсади икки мамлакат ишбилармонларига бизнес алоқаларни ўрнатиш ва эҳтимолий бизнес ҳамкорларни излашда ёрдам беришдан иборат. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
Қўшма ССП раислигига польшалик таниқли тадбиркор, KOPAX P.K. компанияси раҳбари Пётр Козловский сайланди, у тўқимачилик саноати соҳасида ўзбекистонлик шериклар билан 10 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Палатани ташкил этишга дастлабки сабаблар ҳақида гапирар экан, тадбиркор Ўзбекистоннинг янги иқтисодий курси, барча тўсиқларнинг бартараф этилиши ва ташқи савдо учун тўлиқ имкониятлар яратилиши, шунингдек, Польшага ўзбек экспорти ҳажми кескин ўсаётгани ва қўшма корхоналар сонининг кўпайганини таъкидлаб ўтди.
Палата Польша-Ўзбекистон қўшма бизнесини очиқ, ижтимоий жиҳатдан масъул қилишга интилади. У йирик иқтисодий ва сармоявий форумларнинг ташкилотчиси ҳамда фаол иштирокчисига айланади, деди П.Козловский.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
09:23 / 15.10.2025