20:10 / 13.03.2018
20138

Спиннерлар Европа Иттифоқида хавфли маҳсулотлар рўйхатига киритилди 

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

Европа Иттифоқида хавфли маҳсулотлар рўйхати тузилди, бу рўйхатга спиннер ҳам киритилди. Бу ҳақда Европанинг шубҳали маҳсулотлар ҳақида тезкор огоҳлантириш тизими томондан эълон қилинган 2017 йил учун ҳисоботда айтилган.

Ҳисоботда айтилишича, спиннерлар, айниқса чироқлари бор моделлари болаларга зиён етказиши мумкин. Бу спиннерларда қўлланувчи тугма шаклидаги батареянинг бола томонидан ютиб юборилиши ичак ва қизилўнгачда куйиш жароҳатларига олиб келиши мумкин. Шунингдек, спиннерларнинг осон ажралувчи майда қисмлари ҳам хавфлидир.    

Мутахассисларнинг қайд қилишича, ушбу қурилмаларни вақти-вақти билан бузилишлари бор-йўқлигига текшириб туриш, кичик болалар эса бу ўйинчоқларни катталар назорати остида ўйнашлари лозим. Шунингдек, мутахассислар спиннерларни дуч келган жойдан сотиб олмасликни ва уларни харид қилишда ўткир кимёвий ҳид ва шовқин чиқаришига эътибор қаратишлари лозим. Сифатли спиннерлар шовқин чиқармасдан ишлайди.

Top