Ўзбекистон | 15:29 / 14.03.2018
13387
1 дақиқада ўқилади

АҚШга 23 тонна Хоразм гуручи экспорт қилинади 

Фото: Avito

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «UzTrade» АЖ вакиллари АҚШнинг «Golden Natural Products» компанияси билан янги шартномаларни имзолади. Унга кўра, белгиланган муддатда АҚШга 500 минг долларга тенг қийматдаги қуруқ мева маҳсулотлари етказиб берилади, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида биринчи партияда «Best Tastes Technology» МЧЖ ҚК маҳсулотлари АҚШга етказиб берилади.

Шунингдек, ҳафта сўнгига қадар, АҚШга юқори сифатли гуручнинг «Хоразм лазери» туридан 23 тонна экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид