09:00 / 14.03.2018
17751
Реклама

Artel ва Coca-Cola ҳамкорликни бошлашди

Artel витрина совуткичлари юқори сифат ва ишончлилиги билан ажралиб туради ва барча дунё стандартларига жавоб беради. Айнан шу сабабли, халқаро яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи Coca-Cola корхонаси Artel билан шартнома тузди.

Coca-Cola дунёдаги энг катта уюшмалардан биридир. Coca-Cola ёзнинг иссиқ кунларида ҳар бир истеъмолчи яхна ичимлик билан таъминланиши учун, ҳатто энг жазирама кунларда ҳам панд бермайдиган, энг ишончли совуткичларни танлайди. Artel инновацион технологияларни ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ўринни эгаллайди ҳамда Марказий Осиёнинг энг йирик маиший техника ва электротехника ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади. Икки йирик корхона ўртасидаги келишув, Президентимиз ташкиллаштирилган дастури муваффақиятли амалга ошаётганини билдириб турибди.

Artel витрина совуткичлари – бизнесингизни ривожланишига ўз ҳиссасини қўшувчи аъло ёрдамчи. Artel витрина совуткичларининг ички қисми жуда кенг, ёруғ ва шундай тузилганки, уларга жойлаштирилган маҳсулот жуда ҳам кўркам тус олади.  Ушбу совуткичлар 300 литрдан 400 литргача бўлган ҳажмга эга. 

Витрина совуткичларининг эшикчалари алюминийдан ясалган, шишаси эса тобланган. Ушбу шиша турли хил зарбларга бемалол чидайди. Шунингдек, Artel витрина совуткичларига ишончли қулфлар ўрнатилган. Лозим бўлганда, совуткични қулфлаб бемалол ўз ишларингиз билан шуғулланишингиз мумкин. Artel витрина совуткичларига икки юздан ортиқ 500 мл ҳажмдаги ва тўрт юздан ортиқ 330 мл ҳажмдаги ичимликлар бемалол сиғади.

Фото: Artel 

Artel витрина совуткичларининг энергия самарадорлиги жуда ҳам баланд, қуввати юқори, сифати эса Европа стандартларига бутунлай жавоб беради. Ушбу совуткичларга бутун дунёга ўз сифати ва ишончлилиги билан танилган Embraco компрессорлари ўрнатилган.

Фото: Artel 

Artel витрина совуткичларининг товуши жуда ҳам паст,  шу сабабли улар ҳар қандай дўконга аъло даражада мос келади. Дунёнинг энг йирик яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири бўлган Coca-Cola билан тузилган келишув, Artel маҳсулотларини сифати жуда ҳам баландлигини яна бир бор исботлайди.

Фото: Artel 

Artel корхонаси ўз маҳсулотларига уч йил тўлиқ бепул кафолат беради. Сотиб олинган маҳсулотни кафолат бўйича таъмирлаш ёки эҳтиёт қисмини алмаштириш учун Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатаётган 30 та сервис марказидан бирига мурожаат қилинг.  

Фото: Artel 

Қўшимча маълумот учун (+99871) 150−99−88 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Artel расмий саҳифасига ташриф буюринг: http://www.artelgroup.org

Реклама ҳуқуқи асосида

Top